Ички ишлар вазирлиги тизимида янги кадрлар ўзгариши

Ички ишлар вазири буйруғи билан шахсий таркибга расмий тайинловлар амалга оширилди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, подполковник Акбаржон Охунов Андижон вилояти Марҳамат тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Подполковник Улуғбек Абдураҳмонов Андижон вилояти Нурота тумани ички ишлар бўлимига бошлиқ этиб тайинланди. У бунгача Навоий вилояти Навбаҳор тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Дониёржон Раҳмонов тайинланди. Бунгача Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.