Июл ойи охирида Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир 25-26 июл кунлари бўлиб ўтади ва унда 20 давлатдан делегатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади.
Конференция барқарорлик, хавфсизлик, мамлакатни қайта қуриш ва унинг минтақавий ҳамкорлик жараёнларига интеграциялашуви муаммоларига жаҳон ҳамжамиятининг ёндашувлари бўйича комплекс чора-тадбирлар ва таклифларни ишлаб чиқишга чақирилган.
Ушбу тадбир 2018-йилда бўлиб ўтган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий ҳамкорлик» мавзусидаги Тошкент халқаро конференцияси ва «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик» . Бир йил олдин бўлиб ўтган «Қийинчиликлар ва имкониятлар» Тошкент халқаро конференциясининг мантиқий давоми бўлиши тахмин қилинмоқда.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги бугундан бошлаб бўлажак анжуманни ёритиш учун миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш бошланганини маълум қилади.