Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бугун, 22-июн Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистондаги расмий ташрифининг сўнгги куни.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президентлар самарали музокаралар ўтказган.

Шавкат Мирзиёев мартабали меҳмонни аеропортда кутиб олгач, Тошкентга қайтиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 21-июн куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Озарбайжон президентининг давлат ташрифи Тошкент шаҳридаги Ҳайдар Алиев номидаги кўча ва ёдгорлик барелефининг очилиши билан бошланди. Сўнг Озарбайжон Президенти давлат раҳбари ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Кейинроқ Кўксарой қароргоҳида Озарбайжон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Кўксаройда бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Мирзиёев ва Алиев стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар

Бундан ташқари, 21 июн куни Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари музокаралар якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди.

21-июн куни ҳам Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Кўксарой қароргоҳининг фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазишди.

Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлган Илҳом Алиев 22 июн куни Хоразм вилоятига келди. Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Хивага ташриф буюриб, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.