Индонезияда ўзбек услубида масжид қурилди

Индонезияда ўзбек меъморчилиги услубида қурилган масжиднинг очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросими бугун, 2021 йил 9-апрел куни бўлиб ўтди. Масжид Имом ал-Бухорий номи билан аталган.

У 2020 йил март ойида Ислом архитектурасини ўрганиш доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган Гунадарма университети архитектура факултети профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг расмлари асосида қурилган.

Лойиҳа Ипак йули халқаро туризм университети, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро давлат университети, шунингдек, бир қатор вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалга оширилди.

Индонезиялик профессор-ўқитувчилар ва талабалар Бухоро, Самарқанд ва Тошкентнинг тарихий меъморчилигини ўрганишди. Саёҳат якунлари бўйича Индонезияда Ўзбекистонда тарихий биноларни қуриш усулларини амалга ошириш бўйича тавсияномалар тузилди.

Бундан роппа-роса бир йил ўтиб, дунёда коронавирус ҳолатига қарамай, ўзбек меъморчилиги услубида масжид қурилди. Лойиҳа тўлиқ Гунадарма университети томонидан молиялаштирилади.

Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси ходимлари, Чианжур губернатори, жамоат арбоблари ва Индонезиядаги йирик оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Тадбир меҳмонлари тантанали нутқ сўзладилар. Масжид имоми муқаддас Қуръон сураларини ўқиб, жума намозини ўқиди.

Янги масжидни безаш учун Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси ходимлари Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида олинган Ҳазрати Имом ва Имом ал-Бухорий мажмуалари, муқаддас «Усмон Мусхафи» Қуръони каримнинг девор расмларини тақдим этишди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси ва Ўзбекистондаги Ислом тсивилизатсияси маркази.