Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шаҳло Турдиқуловани Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари етиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Бу лавозимга тайинланишидан олдин у Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг директори лавозимида ишлаган.
Турдиқулова 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
У биология фанлари доктори, профессор, «Дўстлик» ордени соҳиби.
Илмий фаолияти давомида у 160 дан ортиқ илмий ишларни, шу жумладан 2 та дарслик ва 2 та монографияни, халқаро нашрларда 40 дан ортиқ мақолаларни нашр этди.
Унинг илмий кўрсаткичлари: Хирш индекси — 11, бошқа олимларнинг иқтибослари статистикаси — 1085, Ўзбекистонда энг юқори таъсир коэффициентига эга — 149,5.