Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бугунги йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Хўжаев номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Парламент қуйи палатаси матбуот хизмати янги тайинлов ҳақида маълум қилди.

Аввалроқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг собиқ раҳбари Сардор Умурзоқов Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинлангани маълум бўлган эди.

43 ёшли Жамшид Хўжаев 2000-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2003-йилда Буюк Британиянинг Бирмингем университетини тамомлаган. 2000 йилдан бери банк тизимида ишлаган. У Ўзбекистон Марказий банки тузилмасида 14 йил ишлаган, шундан 8 йил давомида раҳбарлик лавозимида ишлаган.