Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси олтидан еттигача чегара ўтказиш пунктларини очади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарани делимитация ва демаркация қилиш ишлари якунланганидан сўнг олтидан еттита назорат-ўтказиш пунктини очишини айтди.

Пайшанба куни Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегарани делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ҳамда Кемпир-Обод сув омбори сувларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Маълумки, икки давлат чегарасида жами 15 та назорат-ўтказиш пункти мавжуд, бироқ ҳозир кўплари ишламаяпти. Жапаров бу ҳақда Қирғизистон Жогорку Кенеши йиғилишида сўзлаган нутқида назорат-ўтказиш пунктлари очилиши билан боғлиқ баёнот берди ва у ерда Ўзбекистон билан чегаралар масаласини ҳал қилиш нега кейинга қолдирилмаслигини ҳам тушунтирди.

Унинг сўзларига кўра, бугун тарихий кун, чунки бу масалага чек қўйилди. Қирғиз-Ўзбекистон чегарасининг узунлиги қарийб 1,5 минг км.

Бундан ташқари, у Ўзган вилояти аҳолисини шошилинч хулоса чиқармасликка чақирди.

“Қўшнилар калласи яхши ишлайди, демак Ўзбекистон биздан 30-40 йил олдинда. Ҳали ҳам бақиришда давом этамиз. Самолёт, вертолётлар ҳақида гапирмаяпман… 30 йилдан бери гугурт заводи ҳам қурмаганмиз. билингки, сув асрлар тураверади. Шунинг учун шошмайлик. Кампиробод яқинидаги ерларни керак бўлса 10йилда айирбошлашимиз mumkin. Энди чегара масаласини ҳал қилиш керак,нафақат Ўзган вилоятини, ерни деҳқончилик қилинг”, — деди Жапаров.

Қирғизистон раҳбари, шунингдек, депутатларни бутун давлатга эмас, ҳокимиятга мухолифат бўлишга ва масъулиятли қарор қабул қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз: пайшанба куни Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегарани делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ҳамда Кемпир-Обод сув омбори сувларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.