Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Тошкентда Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумат раҳбарларининг музокаралари бўлиб ўтди. Томонлар турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил январ ойида Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар.

Ҳукумат раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил январ ойида Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилди. Оқилбек Жапаров икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун Қирғизистон-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси ва чегарадош вилоятлар раҳбарлари кенгаши, шунингдек, Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси фаолияти муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон-Ўзбекистон стратегик шериклигини кенгайтириш ва томонларни қизиқтирган барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Томонлар жорий йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини икки миллиард АҚШ долларига етказишга, йирик қўшма лойиҳаларни, жумладан, Қамбар-Ота-1 гидроэлектр станцияси ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.