Испания қироли Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдирди

Испания қироли томонидан хорижий делегатсиялар раҳбарлари шарафига ташкил этилган расмий зиёфатда Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.

Қабул маросими Palacio Real de Madrid резиденциясида бўлиб ўтди.

Испания қироли Филипп VI Ўзбекистон делегацияси раҳбарини шахсан ўзи қабул қилди.

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти ва бутун ўзбек халқи номидан Испания қироли ва унинг оиласига, шунингдек, испан халқига салом йуллади. Қирол Филипп VI, ўз навбатида, 2017 йил июн ойида Остона шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида бўлиб ўтган Шавкат Мирзиёев билан учрашувини самимий эслади. Испания Қироли Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона алоқалар Испания қироли Руи Гонсалеса де Клавихонинг олти аср олдин Самарқандга ташрифи ва Амир Темур билан учрашувидан бошланганини таъкидлади.

«Икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш сифатида улар Ўзбекистонга мамлакатнинг йирик сайёҳлик шаҳарларини боғлайдиган яна иккита Испания ишлаб чиқарадиган «Талго» поездларини етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилдилар», деди Абдуҳакимов.

Испания қироли ушбу ташаббусни амалга оширишга қизиқишини ва пандемия ҳолати яхшиланганидан кейин Ўзбекистонга расмий ташриф билан боришни исташини билдирди.