Исроил ва Ўзбекистон архив бўлимлари ҳамкорлик қилиш ниятида

Исроил ва Ўзбекистон архив бўлимлари ўртасида келишувгаэеришилди.

5-6 апрел кунлари «Ўзарчив» агентлиги делегацияси Исроилда бўлиб, у ерда ушбу мамлакат архив муассасалари фаолияти билан танишди.

Исроил томони ўзбекистонлик ҳамкасблари учун Яҳудий халқи тарихи марказий архиви, Давлат архиви ва Исроил Миллий кутубхонасидаги ишларни ташкил этиш бўйича тақдимот ўтказди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ва Холокост миллий ёдгорлиги ва Яд Вашем қаҳрамонлари хотираси архиви ўртасида архив иши соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжатни Ўзбекистон томонидан «Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов, Исроил томонидан, Холокост миллий ёдгорлиги ва Яд Вашем қаҳрамонлари хотираси архив департаменти директори Маша Поллак-Розенберг имзолади.

Мазкур ҳужжат келгусида очиқ архив ҳужжатлари билан ишлаш бўйича касбий тажриба алмашиш, қўшимча равишда Ўзбекистон ва Исроил қонунчилигига мувофиқ архив ҳужжатларини аниқлаш ва уларнинг нусхаларини тақдим этиш бўйича ҳамкорликда ишлаш имконини беради.

Томонлар, шунингдек, мутахассислар тайёрлаш, улар учун семинар ва конференциялар ташкил этиш масалаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Меморандумни имзолаш маросимида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова ҳам иштирок этди.