Исроил Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини ратификация қилди

Исроил Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш сўровини тегишли ҳужжатни имзолаш орқали маъқуллади.

Исроил Иқтисодиёт ва саноат вазири Нир Баркат ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ўртасидаги учрашувда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини ратификация қилувчи ҳужжат имзоланди.

Бу ташкилотга аъзо бўлишнинг зарурий шарти бўлган Ўзбекистон миллий қонунчилигини ЖСТ талабларига мувофиқлаштириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Ўзбекистон ЖСТга тўлиқ аъзо бўлиш учун ташкилотга аъзо барча давлатларнинг розилигини олиши керак.

Айни пайтда Ўзбекистон томони ушбу мақсадга эришиш йўлида фаол иш олиб бормоқда, жорий йил давомида қўшилиш жараёнини якунлашни режалаштирмоқда.