Шу ҳафта Сербия Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири Ивица Дачич расмий ташриф доирасида Ўзбекистонга жўнаб кетади.
«Ивица Дачич 5-8 апрел кунлари Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда расмий ташриф билан бўлади», — дейилади Сербия ҳукумати баёнотида.
Дачич ташрифи давомида Ўзбекистоннинг юқори мартабали расмийлари ва ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган.
Ушбу учрашувлар Сербия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.