Япония элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёшинори Фуджияма Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик миссиясини якунламоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Чоршанба куни уни ташқи ишлар вазири Владимир Норов қабул қилди. Ўзбекистон-Япония муносабатларини мустаҳкамлашда элчининг шахсий ҳиссасини қайд етди.

Япония дипломати кўрсатилаётган ёрдам ва мамлакатдаги фаолияти учун миннатдорлик билдириб, қандай лавозимда бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг яқин дўсти бўлиб қолишига ишонтирди.

Ёшинори Фуджияма Япония томони Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда давом этишини қўшимча қилди.

У 2019 йилнинг ёзида Тошкентдаги элчи етиб тайинланган эди.