Ярим йил давомида Ўзбекистонда тажрибага эга бўлмаган 37 нафар туман ва шаҳар ҳокими алмаштирилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарув фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда иқтидорларни аниқлаш, ўқитиш ва ўз ишини сифатли ташкил этишни ўргатиш бўйича ягона тизим мавжуд эмаслиги сабабли айрим раҳбар кадрлар ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажара олмаётгани таъкидланди.

Масалан, ўтган 6 ой давомида билим ва малака етарли эмаслиги сабабли 37 нафар туман ва шаҳар ҳокими алмаштирилди.

Умуман олганда, масъул лавозимларни эгаллаб турган раҳбар кадрларни танлаш, ўқитиш ва рағбатлантириш бўйича тўғри ё‘лга қўйилмагани ижро жараёнидаги камчиликларнинг асосий сабабларидан биридир. Шундан келиб чиқиб, кейинги икки йил давомида маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда олиб борилган чуқур муҳокамалар асосида “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун тайёрланди.

Йиғилишда мазкур қонун билан белгиланган янги тизимнинг ҳар бир бошқарма ва ҳудудда қандай ишлаши муҳокама қилинди, бу борадаги устувор вазифалар кўриб чиқилди.

Биринчи йуналиш доирасида давлат органларига ишга қабул қилишнинг очиқ ва шаффоф тизими жорий этилади. Шу тариқа, сўровда иштирок этган 50 минг фуқародан 19 минг нафари (ёки 38 фоизи) давлат тизимини ташкил этишда ишга қабул қилиш жараёнида шаффофликни ошириш зарурлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Шу муносабат билан йил охиригача:

– барча бўш иш ўринлари ягона очиқ электрон платформада жойлаштирилади;

  • вакант лавозимга танлашда ҳозирда талаб қилинаётган 16 турдаги ҳужжатлар сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади;

– номзоднинг билими, тажрибаси ва салоҳияти очиқ танлов орқали аниқланади.