Экология давлат қўмитасига янги раҳбар тайинланди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида кадрлар ўзгариши амалга оширилди.

30 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Экология давлат қўмитаси раислигига Нарзулло Обломуродов номзодини маъқуллаган эди.

Бу ҳақда бугун парламент қуйи палатаси матбуот хизмати маълум қилди.

Экология давлат қўмитаси раиси лавозими Алишер Мақсудов ишдан олинганидан кейин август ойидан бери бўш қолмоқда.

46 ёшли Нарзулло Обломуродов Самарқанд вилоятида туғилган, Тошкент Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Буюк Британиянинг Бирмингем университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўʻйича олим-иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди, доцент.

Ўзбекистон олий таълим тизимида, банк-молия секторида ва давлат органлари тизимида фаолият юритган. 2020-йил апрел ойида Экология давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 2021-йил 1-февралдан Ўзбекистон Экология партияси марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси этиб тайинланган эди. Ўша йили у 4,1% овоз тўплаб, президентликка номзод сифатида кўрсатилган.