КХШТ аъзолари Тожикистонни қўллаб-қувватлайди

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар Тожикистонга давлат чегаралари хавфсизлигини таъминлаш борасида ёрдам кўрсатадилар.

Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Ташқи ишлар вазирлигининг Иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабулов Афғонистон чегараси яқинида Толибон* ҳаракати фаоллашиши муносабати билан Тожикистонга қандай ёрдам чоралари кўрилишини маълум қилди.

Шунингдек, у Россия ва КХШТга аъзо давлатлар Тожикистонга чегара хавфсизлигини таъминлашда ёрдам беришда давом этишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, июн ойининг ўрталаридан бошлаб Афғонистондаги Толибон кенг кўламли ҳужум операциясини бошлади. Жангарилар мамлакат шимолидаги бир қанча ҳудудларни эгаллаб, Тожикистон чегараларига яқинлашдилар.

Афғонистон ҳукумати эрларни қайта тиклаш бўйича муваффақиятли операциялар ҳақида хабар беришмоқда, бироқ айни пайтда юзлаб ҳукумат аскарлари чегара орқали Тожикистон ва Ўзбекистонга қочмоқдалар.

*Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган ташкилот — Толибон