Конституциявий суднинг Тошкент шаҳридаги очиқ мажлиси: референдум ўтказиш тўғрисидаги қарор

13-март куни Тошкент шаҳрида Конституциявий суднинг очиқ мажлиси бошланди, унда Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори юзасидан қарор қабул қилинади. Мазкур мурожаат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 10 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида Конституциявий судга юборилган эди.

Йиғилишни Конституциявий суд раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов олиб бормоқда. .