
Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият раҳбарлари учун рейтинг дастури иш бошлайди. 2021 йилдан бошлаб мамлакатда ҳар йили коррупция ва яширин иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқбузарларга қарши кураш бўйича минтақавий раҳбарлар ва давлат идораларининг рейтинглари тузилади.
Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши кураш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги фармонига мувофиқ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) давлат идоралари, корхоналар ва ҳудудлар учун корруптция ва яширин иқтисодиёт рейтингини ҳисоблаш услубиятини ишлаб чиқди.
Коррупция кўп нарсларди йуқ қилади: ким айбдор ва нима қилиш керак – Танзила Нарбаева билан эксклюзив интервюси.
Таъкидланишича, 2021 йилдан бошлаб ушбу рейтинг натижаларини ҳар йили эълон қилиш барча рахбарларнинг шахсий жавобгарлигини баҳолаш билан ташкил этилади. Хусусан, улар республиканинг барча ҳудудларида аҳоли ўртасида сўров ўтказишни бошлайдилар.
«Ўзбекистон учун шу пайтгача коррупциянинг муаммоларини аниқлаш бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилди. Аммо, ушбу баҳолашларнинг барчаси асосан республика даражасида берилган. Соҳавий ёки минтақавий даражаларда ўтказилган баҳолашлар ягона бўлиб, муаммони ўлчаш имкониятини бермаяпти», – дея таъкидлади ИТИМ эксперти Бахтишод Ҳамидов.
Бугунги кунда мамлакатда бизнес учун қўшимча шароитлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилмоқда.
«Хусусан, валюта бозори либераллаштирилди, янги солиқ тизими жорий қилинди ва 100 га яқин рухсат бериш ва лицензиялаш қоидалари қисқартирилди. Натижада сўнгги беш йил ичида саноатда норасмий секторнинг улуши 20%дан 6%гача камайди», – дея изоҳ берди Коррупцияга қарши кураш агентлиги ходими, Ўткир Номозбоев.
Давлат ташкилоти таъкидлашича, келгуси йилдан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази минтақаларда ва барча давлат тузилмаларида доимий равишда яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ишларни ўрганишни бошлайди.