Макрон Берлинда Шольц билан Украинадаги урушни муҳокама қилади

Франция президенти Эммануел Макрон 9 май куни Берлинда Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашади.

Бу ҳақда Елисей саройига таяниб Европа ҳақиқати ёзмоқда.

Қайд этилишича, томонлар Украинадаги уруш ва Европа суверенитетини муҳокама қилади.

Бошқа мавзулар орасида мамлакатларнинг Болқон давлатлари билан муносабатлари ва Европа Иттифоқининг Хитойга нисбатан сиёсати ҳам бор.