Марказий банк ва Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти вакиллари сўнгги йилларда Ўзбекистон банк соҳасида амалга оширилган ислоҳотларни муҳокама қилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти режалаштириш департаменти катта директори жаноб Манабу Шимояширо билан учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишда Марказий банк вакиллари сўнгги йилларда банк соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар самаралари ҳақида атрофлича фикр билдирди. Шунингдек, Марказий банкнинг жорий пул-кредит сиёсати ва регуляторнинг ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган прогнозларига оид масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Марказий банк вакиллари томонидан жаноб Манабу Шимояширонинг барча саволларига жавоблар берилди.
Ма’лумот учун: Япония ташқи савдо ташкилоти (JETRO) 1958-йилда Япониянинг ҳамкор давлатлар билан ташқи савдосини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган нотижорат ташкилотдир.