Миллий гвардияда кадрлар ўзгариши содир бўлди

Ўзбекистон Миллий гвардияси тизимида янги кадрлар ўзгариши содир бўлди.

Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораси матбуот хизмати хабар берди.

Уларга кўра, полковник Адҳамжон Сормонқулов Миллий гвардия қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Тошкент шаҳридаги Миллий гвардия бригадаси командири лавозимида ишлаган.

Бундан ташқари, полковник Сарвар Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

У бунгача Миллий гвардия қўмондони ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.