Мирзиёев Афғонистондаги можаро томонларини муросали ечим топишга таклиф қилмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев афғон можароси томонларини мамлакат ҳудудидаги можарони тинч йул билан ҳал қилиш учун муросага келишга чақирди.

Бу ҳақда у «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Қийинчиликлар ва имкониятлар» мавзусида халқаро конференциясидаги нутқида айтиб ўтди.

“Биз донишманд афғон халқи миллий консенсусга эришиш учун муросага келишга тайёрлигини намойиш этади. Афғонистон заминида узоқ кутилган тинчлик йулида можарони сиёсий ёъл билан ҳал қилишни халқаро ҳамжамият томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга ”, деди Ўзбекистон Президенти.

Бу Афғонистонни минтақавий жараёнларга қўшилишида янги истиқболларни очиб беради, деди у.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Марказий ва Жанубий Осиёни амалий ўзаро боғлашнинг муҳим бўғинларидан бири бу Афғонистон Ислом Республикаси.

«Ишончимиз комилки, бизнинг минтақалараро шериклигимиз ушбу мамлакатда иқтисодиётни тиклаш, тинчлик ва барқарорликни ўрнатишнинг муҳим омилига айланади», — дея қўшимча қилди Президент.