Президент Шавкат Мирзиёев Индонезия Президенти Жоко Видодога Маланг шаҳридаги Канжурахон футбол стадионида юз берган тартибсизликлар оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларини изҳор этди, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Малангдаги фожиа гавжум стадионда Арема ва Персебая ўртасидаги ўйиндан сўнг юз берди. Мамлакат ички ишлар вазири Эмди Маҳфуднинг сўзларига кўра, ўйинда 38 минг томошабин ўрнига 4 минг киши кўпроқ бўлган. Ўйин якунланганидан сўнг ўйин натижасидан норози бўлган уч мингга яқин одам майдонга югуриб чиқиб, муштлашди.
Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди, бу эса барча мухлисларни стадиондан бир чиқишга шошилишларига сабаб бўлди. Тўқнашувда 40 дан ортиқ одам воқеа жойида ҳалок бўлди, кейинроқ қурбонлар сони ортди. Оммавий ахборот воситалари бугунги кунгача жароҳатлар туфайли 174 киши ҳалок бўлганини хабар қилиб, воқеани футбол ареналарида содир бўлган энг даҳшатли офатлардан бири деб атаган.
Индонезия президенти тергов тугагунига қадар футбол чемпионатини тўхтатиб туришни буюрди.