Мирзиёев Тожикистонга саёҳат қилишни режалаштирмоқда

Шавкат Мирзиёев 10–11-июн кунлари Тожикистонга ишчи сафарини режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзода Асадов маълум қилди.

Унга кўра, асосий музокаралар пайшанба куни Душанбеда бўлиб ўтади, иккинчи куни эса Хўжандда тадбирлар режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов икки мамлакат президентлари ўртасида бўлиб ўтадиган музокаралар учун мумкин бўлган мавзуларни айтиб ўтганди. Булар гиёҳванд моддалар савдоси, Афғонистондаги вазият, терроризм таҳдиди ва бошқалар.