Мирзиёев Туркия ички ишлар вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 28-июл куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлган Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлани қабул қилди.

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Суҳбат чоғида келишувларни олий даражада амалга ошириш шароитида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 28-июл куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга келгани хабар қилинганди.