Мирзиёев ва Бердимуҳамедов қўшма баёнот берди

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов қўшма баёнотни имзоладилар, унда асосий келишувлар бирлаштирилиб, икки мамлакат ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада ривожлантириш бўйича узоқ муддатли вазифалар белгилаб олинди.

Давлат раҳбарлари иштирокида икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари томонидан ҳам шартномалар имзоланди. Жами 19 та ҳужжат имзоланди, жумладан:

  • транспорт ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битим;
  • туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома;
  • Амударё сув ресурсларини бошқариш, муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги шартнома;
  • ташаббускор тадқиқот лойиҳалари қўшма танловини ўтказиш тўғрисидаги келишув;
  • 2022-2025 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастури;
  • 2022-2024 йилларга мўлжалланган илмий-техникавий ҳамкорлик дастури;
  • 2023-2024 йилларга мўлжалланган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;
  • Ўзбекистон-Туркманистон чегарасидаги савдо зонаси – савдо марказини ташкил этиш ва тартибга солиш бўйича ҳукуматлараро битим қоидаларини амалий амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси.

Шунингдек, кимё саноати, божхона масалалари, темир йул алоқаси, ўрмон хўжалиги, музей иши, адлия, ёшлар сиёсати, телерадиоешиттириш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар имзоланди.