Мунир Маммедзаде ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари бўлади

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси янги раҳбари танланди — Мунир Маммедзеде. У инсон ҳуқуқлари, болалар ҳуқуқлари, ёшлар сиёсати ва ривожланиш масалалари бўйича 20 йиллик тажрибага эга ёш сиёсатчи.

Бунгача Мунир Маммедзаде сўнгги уч йил давомида ЮНИСЕФнинг Қирғизистондаги вакили ўринбосари бўлиб ишлаган. У шунингдек, ЮНИСЕФнинг Озарбайжон, Молдова, Непал ва Eвропа ва Ўрта Осиё минтақавий ваколатхоналарида ишлаган.

ЮНИСЕФга киришдан олдин Мунир Маммедзаде турли соҳаларда ва секторларда ишлаган, масалан, йирик ёшлар нодавлат ташкилотининг ижрочи директори ва Озарбайжонда инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман идорасида халқаро бўлим раҳбари.

ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг аввалги раҳбари Саша Грауманн ушбу лавозимни 2016 йил октябридан бери эгаллаб келган.