Нормат Турсунов сенатор этиб сайланди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сенатор бўлди. Унга 309 депутат овоз берди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қўшма йиғилишда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирок этди ва йиғилганларни номзодни сайлаш тартиби ҳақида батафсил маълумот берди.

Нормат Турсунов Сенат аъзолигига номзод этиб кўрсатилди, яширин овоз бериш ўтказилди.

Хулосага кўра, қўшма йиғилишда 312 нафар депутат қатнашиб, улардан 309 нафари ҳокимга овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябр ойи охирида Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими этиб тасдиқланган эди.

Турсунов 1972-йилда Тошкент вилоятида туғилган. Узоқ йиллар давлат солиқ тизимида ишлаган.

2021-йил ноябр ойидан Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди.