Новосибирск: Ўзбекистон Республикасининг янги бош консули иш бошлади

Новосибирскдаги янги бош консул Тимур Рахманов янги лавозимда иш бошлади.

У Хоразм вилоятида туғилган, у 42 ёшда. 1999 йилдан бери ТИВ тизимида ишлайди

Тимур Рахманов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини Халқаро ҳуқуқ мутахассислиги бўйича тамомлаган. У Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.

Ўз вақтида у Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари сифатида ҳам ишлаган. Яқинда у Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консуллигининг биринчи котиби бўлиб ишлаган.

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консуллигининг консуллик округи таркибига Россиянинг Сибир федерал округи киради, у мамлакатнинг тўртдан бир қисмини эгаллайди ва Федерациянинг 10 та регионларнни бирлаштиради(Олтой Республикаси, Олтой ўлкаси, Иркутск вилояти, Кемерово вилояти, Красноярск ўлкаси, Новосибирск вилояти, Омск вилояти, Томск вилояти, Тива Республикаси, ва Хакасия Республикаси).

Тахминларга кўра ушбу федерал округда 200 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси жойлашган.