Бугун, жорий йилнинг 17 апрел куни Олий Мажлис Сенати Раиси Словакия Миллий кенгаши раиси Борис Коллар бошчилигидаги Словакия Республикаси парламенти делегацияси билан учрашди.
Томонлар Ўзбекистон ва Словакия муносабатларининг истиқболларини, жумладан, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги савдо, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Нарбаева Словакия парламенти билан барча даражадаги алоқаларни тизимли ва самарали йулга қўйиш, жумладан, парламентлараро дўстлик гуруҳлари институтидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Коллар самимий қабул ва Словакиянинг Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлиги учун миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, турли соҳаларда, жумладан, савдо-иқтисодий, сармоявий, инновациялар, банк-молия, туризм, маданий-гуманитар соҳаларда доимий алоқаларни ўрнатиш юзасидан фикр алмашилди.
Парламент фаолияти соҳасида тажриба алмашиш ва парламентлараро алоқаларни даражасида фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.