Олий суд кадрлар ўзгаришини эълон қилди

Олий судда турли идораларнинг 11 нафар ходими судяликка қарор қилиб, тегишли имтиҳонларни топширди, 7 нафари эса пенсияга чиқишга қарор қилди.

Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ тармоқда Олий судда оммавий кадрлар ўзгариши ёки кадрлар «тозалаш» деб аталадиган ишлар бўлаётгани ҳақида маълумот тарқатилган эди.

Олий суд маълумотларига кўра, тизимнинг турли бўлим ва бошқармаларда фаолият юритган 11 нафар ходими судяликка қарор қилган. Улар тегишли имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, Судялар олий кенгаши ҳузуридаги судялар олий мактабига ўқишга қабул қилинди.

Бундан ташқари, Олий суд тизимида 7 нафар шахс нафақага чиқишга қарор қилинган. Улардан 4 нафари мурожаатлар бўлимида, 3 нафари бошқа бўлимларда ишлаган. Томонлар келишувига биноан меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Матбуот хизмати, шунингдек, судяларни тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Олий суд ваколатига кирмаслигини эслатди.