Қорақалпоғистон: мактабгача таълим вазири тайинланди

Қорақалпоғистон ижро ҳокимияти тизимида ўзгаришлар рўй берди. Мактабгача таълим вазирига янги лавозим тайинланди.

Гулзира Бахиева Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири этиб тайинланди.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича котибияти мудири лавозимида ишлаб келган.

Президент Шавкат Мирзиёев 2017-йил 30-сентабр куни «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжатда Мактабгача таълим вазирлигини шакллантириш кўзда тутилган.

Вазирлик тузилмасига Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда уларнинг шаҳар ва туманлардаги бошқармалари кирди.