Қорақалпоғистон Республикаси ижро ҳокимияти тизимида кадрлар ўзгариши содир бўлди.
Абатбай Данияров Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар масалалари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод тарбияси масалалари қўмитаси раиси.
Абатбай Данияров 1987 йил 9 августда туғилган. Касби ўқитувчи.
2021-йил июн ойида Президент фармони билан Абатбай Донияров “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.