Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида «Маркази Осиё» саноат мажмуаси қурилиши бошланди.
Ушбу саноат объекти Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ва Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти ерларини қамраб олган салкам 100 гектар майдонда қурилади. Лойиҳага кўра, мажмуада ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо учун махсус жиҳозланган ёпиқ майдон бўлади.
Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси, шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев ҳамда турли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокидаги ишчи ташрифи доирасида, лойиҳа тафсилотлари муҳокама қилинди.
Қайд етилишича, мажмуада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳам учинчи давлатларга, ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон ички бозорларига экспорт қилинади. Бу ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиши режалаштирилган. Мажмуани тижорат мақсадларида тўлиқ амалга ошириш 2030 йилгача мўлжалланган.
«Марказий Осиё» саноат кооперация мажмуаси ҳар икки вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти ўсишининг асосий омилига айланади, шунингдек, чегарадош ҳудудларни муҳим логистика марказига айлантиради.
Учрашув якунида томонлар қўшма баённомани имзоладилар.