Покистон Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Покистон Бош вазири Имрон Хон 2021 йил июл ойида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Бу унинг Покистон ҳукумати раҳбари сифатида мамлакатимизга биринчи сафари. Ташрифдан мақсад икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдир. Ўзбекистон Покистон учун Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари учун эшик бўлиши мумкин. Бунинг эвазига Покистон савдони ривожлантириш учун денгиз портлари бўлмаган Ўзбекистонга ўз денгиз портларини таклиф қилишга тайёр.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон билан икки томонлама савдо алоқаларини такомиллаштириш Покистоннинг 90 миллиард долларлик савдо салоҳиятига эга Марказий Осиё минтақасига экспортини кўпайтириши мумкин.