Президент маъмуриятида кадрлар ўзгариши содир бўлди

Давлат раҳбарининг тегишли фармойишига кўра, президент маъмуриятида янги тайинлов бўлиб ўтди.

Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойиши билан Фаррух Омонов бошқарув сектори мудири этиб тайинланган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Ёшлар масалалари агентлиги директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Тайинлаш тўғрисидаги тегишли ҳукумат қарори 2020-йил 30-октабрда қабул қилинган.

Фарруҳ Омонов 1988 йилда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Россия президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Ўз вақтида Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.