Президент маслаҳатчисининг янги ўринбосари тайинланди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида раҳбариятда кадрлар ўзгарди.

Нодиржон Халбўтаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.

Бунгача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Президентнинг собиқ маслаҳатчиси ўринбосари Дилшод Кенжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан ўз лавозимини тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, 2021-йил феврал ойида Халқ таълими вазирининг собиқ ўринбосари Дилшод Кенжаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган эди.

Айни пайтда ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.