Рафиқ Нишонов Мирзиёевнинг Ўзбекистондаги фаолиятини “тинч инқилоб” деб атади

Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Рафиқ Нишонов Ўзбекистоннинг амалдаги Президенти фаолияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев, айтайлик, чинакам “сокин” инқилобни амалга оширди. У эски муносабат ва концепцияларни қатъият билан ва хотиржамлик билан рад этди, Ўзбекистоннинг янада изчил ривожланиши учун шароит яратди”, — деди Нишонов.

“Ўзбекистон раҳбари БМТ Бош ассамблеясидаги таъсирчан нутқларида, Олий Мажлисга юборган хабарларида янги ғояларни аниқ шакллантирди ва Ўзбекистонни стратегик ривожлантиришнинг аниқ йулларини таклиф қилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўшни мамлакатлар билан яқин дўстона алоқаларни ўрнатиш бўйича шахсий ташаббускор ҳаракатлари минтақада янги сиёсий ҳақиқатни яратди”, — дея қўшимча қилди у.

Унга кўра капитални ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар ва бошқа янгиликлар бизнесга бўлган ишончни кучайишига, жиддий сармоялар оқимига олиб келди.

“Масалан, бизнинг ҳамюртимиз, Ўзбекистоннинг ҳақиқий ватанпарвари, истеъдодли россиялик ишбилармон Алишер Усмонов пандемия билан боғлиқ бўлган карантин пайтида одамларни қўллаб-қувватлаш учун ҳам йирик корхоналарни реконструкция қилиш учун, ҳам янги объектларни қуриш учун, хусусан, улуғвор Ислом цивилизацияси марказини қуриш учун маблағ ажратади. Унинг кўплаб лойиҳалари, шунингдек, мамлакатда таълим, маданият, туризм ва спортни ривожлантиришга қаратилган», — деди Нишонов.