Расул Кушербаев депутатликдан кетди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев бугун фаолиятини якунлаётганини маълум қилди.

«Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Мен бундай ишлай олмайман. Мен буни қилганимдан афсусдаман. Ишонган ва қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат», — деб ёзди у Телеграмдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Расул Кушербаев давлат бюджети лойиҳаси муҳокамасида қатнашмаганини айтган эди.

«Бу сафар мен бюджет муҳокамасида қатнашмадим. Бундай катта ҳужжатни ўқиш учун вақт ҳам етарли эмас эди. Мен 1-ўқишда сўзга чиқишни сўраганимда, Спикер ўринбосари Улуғбек Иноятов менга очиқчасига сўз бермади. Кейин мажлисни тарк этдим.
Депутатларнинг оғзини ёпадиганларга «ёрдамчи» бўлгандан кўра, умуман бўлмагани маъқул», — деди у.