Россия Бош вазири Ўзбекистонга келади

Россия Бош вазири Михаил Мишустин 1-2 декабр кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрмоқчи. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.

У Самарқандда бўлиб ўтадиган Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этади. Ўзбекистон томонидан делегацияга Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилик қилади.

Форумнинг панел сессиялари иштирокчилари транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш, қўшма саноат лойиҳалари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, икки мамлакат кичик ва ўрта бизнес ҳамкорлиги каби масалаларни муҳокама қилади.

Бундан ташқари, тадбир доирасида Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 ойида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 36 фоизга ошди, деди Россия Федерацияси иқтисодиёт вазири ўринбосари Дмитрий Волвах.