Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали музокара ўтказдилар

Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари 2-сентабр куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотлар чоғида иккала томон форматида ҳам, МДҲ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳам жорий йилда режалаштирилган энг юқори ва юқори даражадаги қўшма тадбирларни тайёрлашни муҳокама қилдилар.

«Томонлар энг юқори ва юқори даражадаги қўшма тадбирларни тайёрлаш жараёнига, шу жумладан ҳозирги кунда Ўзбекистон раислик қилаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги форматида, шунингдек, Россия раислиги остида ШҲТ доирасида тайёргарлик кўриш жараёнига эътибор қаратдилар», дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлар, шунингдек, бу йил бўлиб ўтадиган учрашувлар доирасидаги ҳар икки томоннинг вазифаларини баён қилдилар: Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасида Қўшма комиссиянинг 2-йиғилиши ва икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 21-йиғилиши.

Бунгача Лавров ва Комилов август ойи ўрталарида бир-бирига қўнғироқ қилишган. Сўнгра, телефон орқали суҳбат чоғида ташқи ишлар вазирлари пандемиянинг савдо-иқтисодий ҳамкорликка салбий таъсирини камайтириш учун яқин ўзаро алоқаларни давом эттиришнинг муҳимлиги ва зарурлигини таъкидладилар.