Россияда темир йул қурилишида ишлаш учун ўзбекистонликлар жалб қилинади

Россия Федерациясида темир йул қурилиши учун ўзбекистонлик муҳожирлар жалб қилинади. Иккала мамлакат вакиллари бу борада келишиб олдилар.

Бу Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов ва «Россия темир йуллари» бош директори Олег Белозеров ўртасидаги музокаралар натижаларидан сўнг маълум бўлди.

Хусусан, “Россия темир йуллари” раҳбари меҳнат миграцияси соҳасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим имкониятларни, яъни Россияда темир йул инфратузилмаси объектларини қуриш учун Ўзбекистондан малакали кадрларни жалб қилишни назарда тутди.

Шу муносабат билан, учрашув якунлари бўйича Россия темир йуллари ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида Россия Федерациясида темир йул инфратузилмаси объектларини қуриш учун Ўзбекистоннинг малакали меҳнат ресурсларини уюшган равишда жалб қилишга кўмаклашиш тўғрисида меморандум имзоланди.