
Россияда Саратов яқинида ўзбек савдо уйини очиш режалаштирилган.
Бу ҳақда Инстаграмда вилоят ҳукумати раҳбари Роман Бусаргин хабар берди.
Саратов яқинида ўзбек савдо уйини яратиш таклиф қилинди. Лойиҳа Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Адҳам Икромов билан учрашувда кўриб чиқилди. Гап шарқ зираворлари, мевалар, сабзавотлар ва бошқа маҳсулотлар савдоси ҳақида кетмоқда.
2020-2022 йилларда Уст-Курдюм туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улгуржи ва чакана савдо маркази негизида савдо уйини ташкил этиш режалаштирилган. Нафақат чакана савдо шохобчаларини, балки кўргазма майдончаларини ҳам яратиш режалаштирилган. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзли шартлар ишлаб чиқилмоқда.