Руминия элчисининг Ўзбекистондаги миссияси якунига етмоқда

Кеча, 2020 йил 10-декабр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимиздаги миссияси якунига етиб бораётган Руминия элчиси Ромео Станчу қабул қилди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Руминия ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувда икки мамлакатнинг Европа Иттифоқи доирасидаги ўзаро алоқалари масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон томони Руминия билан савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантиришга, шу жумладан, Руминия бозорига кўплаб турдаги маҳсулотларни етказиб беришни ташкил қилиш орқали ўзаро савдони кенгайтиришга алоҳида аҳамият беради.

Хулоса сифатида вазир элчининг Ўзбекистон-Руминия муносабатларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.