Президент фармони билан Саида Мирзиёева Президент девонининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати сектори мудири лавозимига тайинланди.
Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, янги ташкил этилган мазкур сектор бошқарув раҳбарининг жамоатчилик фикри ва ахборот сиёсатини ўрганиш бўйича ўринбосарлари тизими тузилмасига киритилган.
Саида Мирзиёева ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини ҳам назорат қилади.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети ва M.Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри, иқтисод фанлари номзоди Саида Мирзиёева узоқ йиллар турли соҳаларда, хусусан, 2019-2020-йилларда олий таълим муассасаларида фаолият юритган. Президент маъмурияти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари, 2022-йилдан бугунги кунга қадар — Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида.
– Унинг фаолияти давомида сўз эркинлигини таъминлаш, вазирлик ва идораларда очиқлик сиёсати, матбуот хизматлари фаолиятини амалга ошириш, маданият соҳасини ривожлантириш, шунингдек, гендер тенглигини таъминлаш борасида кўплаб лойиҳалар амалга оширилди, – дейди Шерзод Асадов.