Саида Мирзиёева Оқ уйда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш чораларини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Оқ уйда Джо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашди. Ўзбекистоннинг Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига хотин-қизлар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик жиноятини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилиши ва фақат қоғозда қолмаслигини таъминлаш борасидаги муҳим чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Учрашувда Джо Байденнинг ёрдамчиси ва АҚШ президенти маъмуриятининг гендер сиёсати бўйича кенгаши директори Женнифер Клайн иштирок этди. Унда Президентимиз раҳнамолигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар, хотин-қизларни гендер зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Оқ уйда Джо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашди

Мулоқот очиқ ва ишончли тарзда ўтди. Ўзбекистонда қабул қилинган Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик кодексларига аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонликни жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи ўзгартишлар кучга кириши ва фақат қоғозда қолиб кетмаслигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Женнифер Клайн бу борада амалий ёрдам беришни таклиф қилди.

Саида Мирзиёева Оқ уйда Джо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашди

Президент Администрациясининг алоқа ва ахборотлаштириш сиёсати сектори мудири Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги бундай учрашувлар туфайли ўзаро алоқалар янада мустаҳкамланиб, кенгайишига ишонч билдирди.