Сайловда МДҲ кузатувчиларини ким бошқариши маълум бўлди

Ҳамдўстлик ижроия қўмитаси раиси бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида МДҲдан кузатувчилар гуруҳи иштирок этади.

Миссия Ўзбекистон МСК таклифига биноан келади.

МДҲ Интернет-порталининг хабар беришича, 24-август куни Ҳамдўстлик низоми ва Ҳамдўстликнинг бошқа органлари ҳузуридаги Доимий Вакиллар Кенгаши йиғилишида миссия раҳбарининг номзоди келишилган.

Уни Ижроия қўмитаси раиси — МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябр куни Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда, МСКнинг президентликка номзодларнинг сайловолди кампанияси тўғрисидаги қарорига мувофиқ, республикада президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти жорий йилнинг 20 сентябридан бошланиши қайд этилди.

24 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.