Самарқанд вилояти Кенгаши сессияга йиғилди

Самарқанд вилояти Кенгашининг XXI сессияни бошланди. Унда халқ вакиллари масофадан туриб Zoom Интернет-ресурси орқали қатнашадилар.

Онлайн сессияда вилоят Кенгаши депутатлари билан бир қаторда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. Иноятов, Самарқанд вилоятидан сайланган депутатлар, Олий Мажлис Сенати аъзолари иштирок этмоқда.

Сессия қуйидагиларни саволлари кўриб чиқади:

  • фуқароларнинг санитария талабларига қатъий риоя қилиши, аҳолига ўз вақтида ва сифатли бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати тўғрисида карантин тадбирларининг босқичма-босқич юмшатилиши муносабати билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д. Жуманиёзовнинг аҳолига мурожаати;
  • вилоят прокурори Ф. Зуфаровдан вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлари;
  • вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриевнинг қонун ижодкорлиги ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг 2020 йил биринчи ярим йиллиги якунлари тўғрисидаги маълумотлари;
  • вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Шукуровнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияси томонидан 2020 йил 19 июндаги сўрови бўйича берган маълумотлари ва бошқа бир қатор масалалар.