Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари туман ҳокими этиб тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида кадрлар ўзгариши содир бўлди.

Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда депутатлар Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига Сирожиддин Усмонов номзодини маъқулладилар.

1979-йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. Бунгача у Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши котибияти мудири Шерали Ё‘лдошев Нурободга ҳоким этиб тайинлангани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.