Самарқандда Туркия Бош консулхонаси қишда очилади

Туркия билан янада самарали ва яқин ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистон-Туркия муносабатларини мустаҳкамлаш учун 2020 йил охирига қадар Самарқандда Туркия Бош консулхонаси очилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига мувофиқ Туркия билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Хусусан, Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолият дастурининг бажарилишини таҳлил қилади ва лойиҳаларни амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатади.

Бундан ташқари, Туркия ҳукуматининг техник ёрдами этакчи турк мутахассисларини жалб қилган ҳолда қуйидаги йуналишларда кенгайтирилади:

  • соғлиқни сақлаш инфратузилмасини бошқариш салоҳиятини ошириш;
  • аамонавий сейсмология соҳасида институтсионал ва меъёрий базани мустаҳкамлаш, замонавий халқаро стандартларни жорий қилиш;
  • автомобил йуллари ва йул бўйидаги инфратузилмани қуриш ва улардан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга кўмаклашиш;
  • Туркияда «електрон ҳукумат» соҳасида энг яхши ечимлар ва технологияларни жорий этиш.